ҚР Президенти Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини қайд этиб, икки мамлакат ҳукуматлари ва парламентлари даражасидаги фаол сиёсий мулоқот ва ҳамкорлик ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Президенти Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Akorda

Маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳам жадал ривожланмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ақтау-Ереван-Актау йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилганини ижобий баҳолади. Натижада ишбилармонлик алоқалари, туристик саёҳатлар сезиларли даражада ошди.

Томонлар истиқболли йўналишлар, жумладан, транспорт, логистика ва савдо соҳаларидаги муносабатларни янада ривожлантиришни муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар