ҚР Президенти архивининг 30 йиллигига бағишланган почта маркаси муомалага чиқарилди
ALMATY. Кazinform - “Қозоғистон Республикаси Президенти архивининг 30 йиллиги” муносабати билан махсус почта маркаси муомалага киритилди.
Алматида махсус почта маркасини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҚР Президенти архиви директори Алия Мустафина ва “Казпочта” АЖ раҳбари Асел Жанасова иштирок этди.
“Почта эсдалик маркасини муомалага чиқариш ўтмишимизга ҳурмат ва уни тарғиб қилиш истагимиз ифодасидир. Ушбу марканинг чиқарилиши мамлакатимиз архивчилари меҳнатига ҳурмат белгисидир. Чунки Қозоғистон почта маркаси биринчи марта архив соҳасига бағишланди. Почта маркаларидаги тасвирлар муҳим тарихий воқеалар ва ютуқлар йилномасидир. У махсус штамп билан белгиланганидан сўнг коллекция қийматига эга бўлади, архивда сақланаётган тарихий ва муҳим ҳужжатлар каби эсда қоларли объектга айланади”, — деди Алия Мустафина.
Шунингдек, Президент архиви “Казпочта”нинг доимий мижози бўлиб, ҳар йили 2000 дан ортиқ хат жўнатишини таъкидлади.
Марка эртага, 1 октябрдан муомалага чиқарилади. Умумий тиражи - 5000 нусха.
Эслатиб ўтамиз, архив 1994 йил 14 январда ҚР Биринчи Президентининг Фармони билан ташкил этилган. Ҳозирда мамлакат тарихига оид 1 миллиондан ортиқ ҳужжатлар мавжуд.