ҚР Президенти Антониу Коштани Қозоғистонга ташриф буюришни таклиф қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Европа томонининг ташаббуси билан Қасим-Жомарт Тоқаев ва Антониу Кошта телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
“Давлат раҳбари Европа Иттифоқи билан, жумладан, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасидаги муносабатларнинг ривожланиш суръатларини ижобий баҳолади. Шунингдек, у савдо, инвестиция, энергетика, транспорт-логистика ва рақамли трансформация соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш ва барқарор ривожланиш муҳимлигини таъкидлади”, – дейилади хабарда.
Томонлар келгусида икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг барча соҳаларида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев Антониу Коштани Қозоғистонга ташриф буюришни таклиф қилди.