ҚР Президенти амалий ташриф билан Бокуга борди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон иқлим саммитида иштирок этиш учун Бокуга хизмат сафари билан борди, деб хабар беради Ақорда.
Ташриф доирасида Президент давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, бизнес тузилмалари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қасим-Жомарт Тоқаев Анжей Дудани Польша Республикаси Мустақиллик куни билан табриклади. Президент ўз телеграммасида Қозоғистон ва Польша ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, ўзаро ҳамкорлик бундан буён ҳам ҳар икки давлат манфаати йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди. Қасим-Жомарт Тоқаев Анжей Дуда ва Польша халқига омад тилади.