ҚР Президенти Ал-Форобий номидаги ҚазМУ ректорини қабул қилди

Тоқаев ва Туймебаев
Фото: аkоrda.kz

Давлат раҳбари Ал-Форобий номидаги ҚазМУ ректори Жансейит Туймебаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга университетда мутахассислар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишлари якунлари ҳақида маълумот берилди, келгуси йили 90 йиллик юбилейи нишонланадиган олий таълим муассасасини стратегик ривожлантириш режаси тақдим этилди.

Жансейит Туймебаевнинг айтишича, айни пайтда университетда умумий қиймати 8,1 миллиард тенге бўлган 400 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Президентнинг май ойида ХХРга расмий ташрифи доирасида ҚазМУ қошида Хитойнинг Шимолий-Ғарбий политехника университети филиалини очиш бўйича келишув имзоланган эди. 12 октябрь куни университет негизида тилга олинган таълим муассасасининг филиали очилди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига 2024-2026 йилларда ҚазМУ кампуси қурилишининг иккинчи босқичи амалга оширилиши маълум қилинди. Янги шаҳарчада 8 та ўқув биноси, технопарк ва 12 ётоқхона қурилади. Тез орада 3180 ўринли 3 та ётоқхона қурилиши бошланади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев таълим сифатини ошириш, илм-фаннинг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссасини ошириш, университет шаҳарчасини модернизация қилиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram