ҚР Президенти АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: akorda.kz

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Кэтрин Тайнинг ташрифи Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Давлат раҳбари таъкидлашича, ўтган ўттиз йилда икки давлат ўртасида савдо, сармоя, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва демократия каби кўплаб соҳаларда стратегик шериклик мустаҳкамланди.

– Мамлакатингиз Қозоғистон иқтисодиётида энг йирик хорижий инвесторлардан бири ҳисобланади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 65 миллиард доллардан ошади. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,1 миллиард долларга етди ва 30 фоизга ўсди. Бу - рекорд кўрсаткич. Ҳозирда Қозоғистонда 600 дан ортиқ Америка компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Инвестицион жозибадорликни ошириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва саноатни ривожлантиришни алоҳида эътибор бераман, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тай кўрсатилган ҳурмат учун Давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у савдо алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, жумладан Савдо ва инвестициялар бўйича доиравий битимни амалга ошириш билан боғлиқ янги ёндашувларни юзма-юз муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорчилик изҳор этди.

Сўнгги хабарлар