ҚР Президенти АҚШ молиявий холдингининг мамлакатдаги фаолияти кўламини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Учрашувда Америка молиявий холдингининг мамлакатдаги фаолияти кўламини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакатдаги ягона Америка банки бўлган Citibank Kazakhstan халқаро инвесторлар, давлат сектори ва йирик корхоналар учун етакчи ҳамкорлардан бири ҳисобланади.
Давлат раҳбарининг яқинда эълон қилинган Қозоғистон халқига Мурожаатномаси доирасида бу борадаги рақобатни кучайтириш мақсадида Ҳукумат зиммасига учта ишончли хорижий банкни мамлакатга жалб этиш вазифаси қўйилганини таъкидлади.
Президент Citigroup компаниясининг «Астана» халқаро молия марказининг жаҳон инвесторлари билан алоқасини таъминлаш ва молия секторининг рақамли трансформациясини ривожлантиришда иштирокининг муҳим ролини ижобий баҳолади.
Давлат раҳбари Қозоғистоннинг транспорт-логистика салоҳиятини оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни молиялаштириш ниятида бўлган Citigroup холдингининг истиқболдаги режасини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бундан ташқари, суҳбат давомида макроиқтисодий прогнозлар ва жаҳон молия бозоридаги асосий тенденциялар муҳокама қилинди.
Учрашув доирасида «Қазақстан темір жолы» МК» АЖ ва Citibank ўртасида Wаbtec локомотивларини харид қилиш бўйича молиялаштиришнинг асосий шартлари тўғрисида шартнома имзоланди.
Бунгача Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Нью-Йоркка амалий ташрифи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.