ҚР Президенти Администрациясида Давлат раҳбари Мурожаатномаси ижроси муҳокама қилинди

Президент топшириқлари
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Президент Администрацияси раҳбари Олжас Бектенов Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномаси ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Йиғилишда Президентнинг ёрдамчи ва маслаҳатчилари, Ҳукумат раҳбарияти иштирок этди.

Давлат раҳбарининг Мурожаатномада берган топшириқларини бажариш юзасидан Ҳукуматда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маъруза қилди.

Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, Мурожаатномада мамлакат иқтисодиётини таркибий ўзгартириш ва иқтисодий ютуқ яратишга қаратилган юздан ортиқ аниқ топшириқлар белгиланган.

“Марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари Президент топшириқларини бажариш бўйича энг тезкор ва комплекс чора-тадбирларни кўришлари керак. Юртимиз фуқаролари ва тадбиркорлик вакиллари Мурожаатноманинг ҳақиқий самарасини тез орада ҳис қилишлари керак”, – деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар