ҚР Президенти Abu Dhabi Ports Group раҳбарияти билан Ақтау ва Қуриқ портларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Abu Dhabi Ports Group компанияси бошқарувчи директори Муҳаммад Жуму аш-Шамисини қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

ҚР Президенти Abu Dhabi Ports Group раҳбарияти билан Ақтау ва Қуриқ портларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Фото: Ақорда

Учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Ақтау ва Қуриқ портларини ривожлантириш Қозоғистоннинг стратегик мақсади эканини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Муҳаммад Жуму аш-Шамиси Abu Dhabi Ports Group компаниясининг транспорт ва логистика соҳасидаги бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳадаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Давлат раҳбари Қозоғистон нефтини Ўрта йўлак орқали Озарбайжонга ташиш бўйича “ҚазМунайГаз” ва ADP ўртасидаги ҳамкорликни ижобий баҳолади.

Президент Евроосиёни Форс кўрфази, Африка ва Ҳиндистон билан боғловчи “Шимол-Жануб” йўналиши салоҳиятидан фойдаланиш режаси ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, 2027 йилга бориб, мазкур йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми камида 70 фоизга, яъни 9 миллион тоннадан 15 миллион тоннагача ошиши керак.

Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев “Қазақстан темір жолы” ва ADP ўртасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга алоҳида тўхталиб, мазкур лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиш истагини билдирди.

Сўнгги хабарлар