ҚР Президенти 17-19 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга боради

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 17-19 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

«Давлат раҳбари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади. Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Президент Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё + Хитой» саммитида иштирок этади», – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар