ҚР Пенсия жамғармасида давлат қимматли қоғозларининг улуши 40 фоизга етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг инвестиция салоҳияти аҳоли пенсия жамғармаларининг бир қисми олиб қўйилиши муносабати билан маълум даражада чекланди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов парламент депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари инфляция даражасига қараб қатъий ёки фоиз ставкасига эга. Фоиз ставкаси бозор шароитида, давлат қимматли қоғозларини сотиш бўйича ким ошди савдоси вақтида белгиланади. У ички фонд бозорининг барча профессионал иштирокчилари учун очиқ. Шу билан бирга, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси давлат қимматли қоғозларининг асосий эгаси ҳисобланади. Унинг умумий портфелидаги давлат қимматли қоғозларининг улуши қарийб 40 фоизни ташкил этади», — деди Бош вазир.

Унга кўра, йиллик камомад давлат қимматли қоғозлари, шу жумладан, ЯЖПЖ томонидан сотиб олинган давлат қимматбаҳо қоғозлари ҳисобидан қопланади. Миллий банк томонидан 2020 йил 24 февралда тасдиқланган ЯЖПЖ инвестиция декларациясида давлат қимматбаҳо қоғозлари учун лимит 70 фоиздан ошмаслиги белгиланган.

«Бугунги кунда давлат қимматбаҳо қоғозларининг ЯЖПЖдаги улуши 40 фоизни ташкил этади. Бу шуни англатадики, Жамғарма маблағларини давлат қимматбаҳо қоғозларига кейинги инвестиция қилишда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бундан ташқари, инвестиция декларациясига кўра, пенсия активлари портфелини диверсификация қилиш мақсадида ЯЖПЖ маблағлари бошқа молиявий воситаларга инвестиция қилиниши керак. Бироқ, пенсия жамғармалари олиб қўйилган тақдирда, Жамғарманинг ички бозордаги тақчилликни молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиш имконияти чекланган», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар