ҚР Парламенти Сенати зотдор қорамол кўпайтиришни жадаллаштириш тўғрисидаги ҳужжат кўриб чиқилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига наслли чорва моллари ва биоёқилғи айланиши масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди, деб хабар қилди Kazinform.
«Биринчи навбатда, ваколатли орган ваколатларини кенгайтириш эътиборга олинади. Хусусан, 13-моддада ваколатли органнинг ваколати тегишли вазифалар билан тўлдирилди. Шу муносабат билан ҳайвонларни индексли баҳолаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ҳайвонларни молекуляр генетик экспертизадан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқиш, геномик баҳолаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қамраб олинади. Ушбу баҳолаш усуллари ривожланган мамлакатларда наслчиликда кенг қўлланиладиган янги йўналишлар сифатида таснифланади. Чорвачиликнинг генетик салоҳиятини жадал ошириш масалаларида ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун уларни ривожлантиришимиз керак»

, — деди Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев.

Унга кўра, илмий тадқиқот ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ваколатларини кучайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Хусусан, уларга селекция ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича ишларнинг ахборот базасини юритиш функциялари берилади, шунингдек, мазкур ташкилотлар ваколатли орган билан биргаликда янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этадилар.

«Жумладан, «молекуляр генетик экспертиза» янги моддаси жорий этилди. Унда асосий қоидалар, буюртмачи (ҳайвон эгаси) ва ихтисослаштирилган лабораториянинг мазкур экспертиза ўтказишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган»

, — деди вазир.

Қонун лойиҳасининг яна бир янгилиги ҳақида гапирадиган бўлсак, наслчилик марказларига эмбрион сотиб олиш имкониятини бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Қозоғистон Республикасининг «Агросаноат мажмуасини давлат томонидан тартибга солиш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш тўғрисида»ги ҳамда «Биоёқилғи ишлаб чиқариш ва айланишини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича янги бандлар билан тўлдирилмоқда.

«Умумий кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасига қабул қилинган барча ўзгартишлар чорва моллари зотларининг генетик салоҳияти даражасини ошириш, наслчилик селексия ишлари сифатини яхшилаш, наслдор чорва моллари сонининг ўсишини жадаллаштириш, шунингдек, чорва моллари зотларининг генетик салоҳияти даражасини оширишга қаратилган», - деди Ербол Қарашўкеев.


Сўнгги хабарлар