15:25, 20 Июнь 2023 | GMT +5
ҚР Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бошланди
ASTANA. Kazinform – Бугун ҚР Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бошланди, дея хабар беради Kazinform.
Қўшма мажлисда Қозоғистон Республикаси Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Мажлис раиси Ерлан Қошанов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов, Олий Ҳисоб палатаси раиси Наталья Годунова, Ҳукумат аъзолари иштирок этяпти.
Бугун Конституциявий суднинг «Қозоғистон Республикасида конституциявий қонунчилик ҳолати тўғрисида»ги хабари, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Олий Ҳисоб палатасининг 2022 йилги республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари эълон қилинади.
Бундан ташқари, йиғилишда «Прокуратура тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳам муҳокама этилади.