ҚР Мудофаа вазири ҳарбий спортчилар – бокс бўйича жаҳон чемпионларини тақдирлади

ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлигининг ҳайъат йиғилишида Ўзбекистонда бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: gov.kz

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Асланбек Шимбергенов ва Махмуд Сабирхан ҚР Мудофаа вазирлиги қошидаги «Марказий» спорт клуби аъзолари ҳисобланади.

«Сиз шиддатли жангда жанговар руҳ ва чинакам жасорат кўрсатдингиз. Бу ғалабаларингиз мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда тараннум этишга қўшган ҳиссангиздир», – деди Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов.

Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов«Ел қорғаны» (Юрт қўрғони) медали, Махмуд Сабирхан «Халықаралық ынтымақтастықты дамытуға қосқан үлесі үшін» (Халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун) медали билан тақдирланди. Уларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Бундан ташқари, 2021 йилги жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, 2023 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган кичик сержант Сакен Бибосиновга ҳам Вазирнинг эсдалик совғаси топширилди.

photo

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Мирзағали Айтжанов ва ҚР МВ Спорт қўмитаси – Марказий спорт клубининг штат жамоаларини тайёрлаш маркази бош мураббийи, капитан Биржан Жақипов қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича XXII жаҳон чемпионатида дунёнинг 104 давлатидан 640 нафар боксчи 13 вазн тоифасида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича бу йилги жаҳон чемпионлари – Санжар Ташкенбай, Махмуд Сабирхан, Асланбек Шимбергенов, Нурбек Оралбай ва кумуш медаль совриндори Дулат Бекбауов, шунингдек, бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қабул қилди.

photo

Сўнгги хабарлар