ҚР МСК Қозоғистон халқига мурожаатини эълон қилди
«Сайлов тўғрисида»ги конституциявий қонун қоидаларига кўра, сайловолди ташвиқоти сайловга бир кун қолганда маҳаллий вақт билан соат 00:00 да тугайди. Шундай қилиб, бугун сайловолди ташвиқотининг сўнгги куни. Сайлов жараёнининг барча иштирокчилари эътиборига эртага, 19 ноябр сукут куни эканлигига қаратмоқчиман. Яъни бугун тунги соат 00:00 дан сайлов кунигача сукут сақлаш куни эълон қилинади. Шуни ёдда тутинг, - деди Н. Абдиров Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган йиғилишда.
Сукут кунида сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тақиқланади ва қонуний ҳамда юридик жавобгарлик назарда тутилади.
Марказий сайлов комиссиясининг бугунги йиғилишида мазкур масалалар юзасидан ваколатли ва назорат қилувчи органларнинг ахбороти тингланди. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Данияр Қадиров ОАВда Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар томонидан ўтказилган сайловолди ташвиқоти якунлари ҳақида маълумот берди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи