ҚР Молия вазири Лондондаги бизнес-форумда «Янги Қозоғистон» концепцияси ҳақида маълумот берди
Форумнинг ялпи мажлисида Е.Жамаубаев мустақиллик йилларида давлат томонидан қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, «Янги Қозоғистон» концепцияси, мамлакатдаги мавжуд иқтисодий вазият, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, Қозоғистоннинг инвестицион жозибадорлиги тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Молия вазири қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.
ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида ЕТТБ билан ҳамкорлик истиқболлари ва жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ерулан Жамаубаев Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Усмонали Усмонзода билан учрашди. Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Фото: primeminister.kz