ҚР Молия вазири Ҳисоб қўмитасининг Олий аудитор палатаси этиб қайта ташкил этилишига изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев бугун Ҳукумат йиғилишида Ҳисоб қўмитасининг Олий аудитор палатаси этиб қайта ташкил этилишига изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳисоб қўмитаси мустақил олий давлат аудити органи сифатида бюджет маблағларининг ташқи аудитини амалга оширади. Шу билан бирга, унинг функциялари аста-секин кучайиб бормоқда. Масалан, сўнгги йилларда Ҳисоб қўмитаси томонидан республика бюджети лойиҳасининг дастлабки баҳоси ўтказилмоқда. Бу ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш орқали бюджетнинг самарасиз харажатларини янада қисқартиради. Президент топшириғига мувофиқ, Ҳисоб қўмитаси Олий аудитор палатаси этиб қайта ташкил этилади. Шу билан бирга, Парламент назорати ҳам кучайтирилади. Бундай тажриба баъзи ривожланган мамлакатларда мавжуд», деди Е. Жамаубаев.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси қатор қонун ҳужжатларига, жумладан, Конституцияга ҳам ўзгартиришлар киритишни тақозо этади.

«Барча тегишли тузатишлар тегишли давлат органлари билан биргаликда ишлаб чиқилади», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар