ҚР Миллий ядро маркази муаллифлар жамоаси Давлат мукофоти билан тақдирланди

Давлат мукофоти
Фото: akorda.kz

Қозоғистон Республикасининг Ал-Фаробий номидаги фан ва техника соҳасидаги 2023 йилги давлат мукофоти совриндори эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фармонига кўра, бу йилги Давлат мукофоти “Қозоғистон Республикасининг атом-энергетика саноатини яратиш ва углерод нейтраллигига эришиш стратегиясини амалга ошириш бўйича жаҳон миқёсидаги илмий-тадқиқот ва ишланмалар” иши учун Эрлан Батирбеков бошчилигидаги Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази муаллифлар жамоасига топширилди.

Ушбу мукофот ҳар икки йилда бир марта фан ва технология соҳасидаги улкан ютуқлар учун берилади.

Сўнгги хабарлар