ҚР Миллий иқтисодиёт вазири БМТда бўлиб ўтган юқори даражадаги форумда нутқ сўзлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Куантиров БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтаётган «2030 йилгача БРМга эришишни тезлаштириш – жорий инқирозлар ва муаммоларни бартараф этиш» мавзусидаги вазирлар давра суҳбатида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Учрашув давомида иштирокчилар жаҳондаги мавжуд иқтисодий вазият юзасидан фикр алмашдилар ва БРМнинг (Барқарор ривожланиш мақсадлари) асосий масалаларини муҳокама қилдилар.

ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўз нутқида CОVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиётига таҳдид солаётгани ва жиддий оқибатларга олиб келганини таъкидлади. Давом этаётган инқироз кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг молиявий ва бюджет майдонини чеклаб қўйди. Қозоғистон ҳам бундан мустасно эмас.


«Шунга қарамай, 2021 йилда Қозоғистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти 4,1 фоизгача ўсди. Аммо ҳали ҳам пандемиядан олдинги даражадан паст. Шу билан бирга, иқтисодиётга киритилган инвестициялар 2,6 фоизга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 54,1 фоизга ўсди. Шу тариқа биз ишсизлик даражасини 4,9 фоиз даражасида сақлаб қолишга муваффақ бўлдик», — деди вазир.

А.Қуантиров таъкидлаганидек, пандемия иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигининг йўқлиги, атроф-муҳит деградацияси каби бошқа глобал инқирозлар билан ҳамроҳ бўлмоқда. Шу боис Қозоғистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга алоҳида эътибор қаратмоқда.



Сўнгги хабарлар