ҚР Миллий иқтисодиёт вазир янги Бюджет кодекси соҳага қандай ўзгаришлар олиб келишини айтди

NUR-SULTAN. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров янги Бюджет кодекси соҳага қандай ўзгаришлар олиб келишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Унга кўра, янги Бюджет кодекси амалдаги бюджет тизимига асосланади ва қуйидагилардан иборат:

- бюджет тартиб-қоидаларини соддалаштириш;

- бюджет сиёсатининг чегаравий параметрлари тўғрисидаги асосий нормаларни тасдиқлаш;

- Миллий жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатларнинг йўналтирилган мақсадини аниқлаш;

- бюджет маблағларини бошқаришдан натижаларни бошқаришга ўтиш ва бошқалар.

Янги Бюджет кодексига Бюджет жараёнини дебюрократияга оид қонун лойиҳасининг қоидаларини интеграция қилиш тавсия этилади.

Вазирнинг сўзларига кўра, тадбиркорлик фаолияти учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилмоқда.

«Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг 29 та йўналишидан 6 тасида давлат органлари томонидан таҳлиллар якунланди.

Таҳлил натижаларига кўра, 6 та йўналиш бўйича 21 мингдан ортиқ талаблар аниқланган бўлиб, уларнинг қарийб 16,5 фоизи янги тартибга солиш сиёсатининг асосий шартларига жавоб бермайди ва бекор қилинади ёки қайта кўриб чиқилади.

Бошқа йўналишлар бўйича ишлар режа асосида давом этмоқда ва 2023 йил охиригача якунланади», — деди Миллий иқтисодиёт вазири.

Фото: primeminister.kz

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар