ҚР Миллий банкининг олтин-валюта захиралари 58,7 миллиард долларга етди

None
Фото очиқ манбалардан олинган
ASTANА. Кazinform – Апрель ойида Миллий жамғармага тушган даромадларнинг умумий миқдори 292 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида маъруза қилган Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси ўринбосари Виталий Тутушкин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жами халқаро захиралар апрель ойи охирида 96,3 миллиард долларни ташкил қилди. Олтин-валюта захиралари 1,5 миллиард долларга ошиб, апрель ойининг охирига келиб олтин нархининг ошиши ва Ҳукумат ҳисобидаги маблағларнинг кўпайиши ҳисобига 37,6 миллиард долларни ташкил этди.

Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари апрель ойида акциялар портфелининг ўсиши ҳисобига 0,5 фоизга ошиб, 58,7 миллиард долларга етди», - деб маълум қилди Виталий Тутушкин.

Маърузачининг таъкидлашича, Миллий жамғармадан республика бюджетига трансферт ажратиш учун жамғарманинг 600 миллион долларлик маблағлари сотилган.

«Миллий жамғармадан республика бюджетига 393 миллиард тенге ўтказиш мақсадида апрель ойида Миллий жамғарманинг 600 миллион доллар ёки 271 миллиард тенгега тенг активлари сотилди. Жамғарманинг ўтган ойда олган умумий даромади 292 миллиард тенгени ташкил этди», — деди Виталий Тутушкин.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram