ҚР Миллий банкининг халқаро заҳиралари 33 млрд долларни ташкил этди

«Олтин портфелининг кўпайиши ва Молия вазирлигининг Миллий банкдаги ҳисоб рақамларига маблағларнинг кириб келиши ҳисобига олтин-валюта захиралари кўпайди. Устувор машқлар доирасида олтин сотиб олиш ҳисобига олтин портфели 200 млн доллардан ортиқ ошди. Мамлакатнинг жами халқаро захиралари, Миллий жамғарманинг хорижий валютадаги маблағларини (52,5 млрд доллар) ҳисобга олган ҳолда 2022 йил апрел ойи охирида 85,9 млрд долларни ташкил этди.
2022 йил апрел ойида пул базаси 7,6 фоизга қисқарди ва 9 968,0 млрд тенгени ташкил қилди», — дейилади хабарда.
2022 йил апрел ойида пул массаси 28 984,2 млрд тенгени ташкил этиб, 1,8 фоизга камайган (йил бошидан буён – 3,7 фоиз). Муомаладаги нақд пул 1,6 фоизга (йил бошидан 3,6 фоиз) ошиб, 3106,6 млрд тенгени ташкил қилди.