ҚР Миллий банки ўн йил ичида 550 тонна олтин сотиб олган

ҚР Миллий банки ўн йил ичида 550 тонна олтин сотиб олган
Фото: Pixabay

Охирги 10 йилда Қозоғистон Республикаси Миллий банки фондига 550 тонна тозаланган олтин харид қилинди. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

“Мамлакатда 2011 йилгача қайта ишланган барча олтин экспорт қилинган. 2011 йилдан 2015 йилгача олтин экспортига вақтинчалик чеклов қўйилди. 2011-2015 йилларда 229,62 тонна қайта ишланмаган олтин олинди. Уларнинг 64,24 тоннаси экспорт қилинди. 110 тоннага яқин тозаланган олтин Миллий банк ҳисобига ўтказилди”, — дея агентлик саволига жавоб берди вазирлик.

Вазирлик маълумотларига кўра, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 2016 йилдан бошлаб Миллий банк тозаланган олтинни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

“2011-2022 йилларда Миллий банк учун 550 тоннага яқин тозаланган олтин харид қилинди. Мамлакатда йилига 1000 тоннадан ортиқ кумуш қайта ишланади. Унинг 990 тоннага яқини экспорт қилинади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар