ҚР Миллий банки тенге курсининг мустаҳкамланиши сабабларини тушунтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки 2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра валюта бозоридаги вазиятни кўриб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Март ойида геосиёсий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли глобал молиявий бозорларда беқарорлик кузатилди. Миллий банк март ойи ўрталарида ташқи таъсирларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини камайтириш ва ички валюта бозоридаги мувозанатни сақлаш мақсадида бир қанча валюта интервенцияларини ўтказди. Ой якуни бўйича интервенциялар ҳажми 990,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бошқача айтганда, фонд биржасидаги савдоларнинг 29 фоизи интервенциялардир», — дейилади Миллий банк расмий сайтида.

Миллий жамғармадан республика бюджетига трансфертларни таъминлаш мақсадида 890,9 миллион доллар сотилган.

«Миллий банк интервенциялари ва Миллий жамғармадан валюта сотиш улуши фонд биржасидаги умумий савдоларнинг 55 фоизини ташкил этди. Миллий банк томонидан ЯЖПЖ ва бошқа мақсадли жамғармалар активлари учун чет эл валютасини сотиш ёки сотиб олиш амалга оширилмаган. 15 мартда геосиёсий кескинлик юқори бўлган пайтда 1 АҚШ доллари қиймати 512,17 тенгега тенг эди. Аммо кейин миллий валюта яна мустаҳкамлана бошлади. 31 март куни КАSЕ савдолари якунларига кўра, 1 доллар қиймати 467,03 тенгени ташкил қилди. Яъни, март ойи бошидан буён 5,7 фоизга мустаҳкамланди. Халқаро молия бозорларидаги тузатишлар ва солиқ тўловлари фонида тенге мустаҳкамланмоқда», — дейилади Миллий банк мутахассислари.

Миллий банк экспертларининг фикрича, дунёдаги геосиёсий вазият тенге курсига қисқа муддатли таъсир кўрсатади.

«Шу билан бирга, Миллий банк инфляцияни тўлиқ мақсадли белгилашга ўтишини таъкидлаймиз. Бу эса иқтисодиётда имтиёзли давлат кредитлари, эркин валюта курслари каби таркибий ўзгаришларни тақозо этади. Миллий банк салбий сценарий юзага келган тақдирда ички молия бозоридаги беқарорликнинг олдини олиш учун барча зарур воситаларга эга ва вазиятни кузатиб бормоқда», — дейилади Миллий банк хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram