ҚР Миллий банки раиси кейинги 3 йил учун инфляцияни прогноз қилди
ASTANA. Кazinform - Жорий йилда инфляция 7,5-9,5 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Тимур Сулейменов маълум қилди.

“Жорий йил учун инфляция прогнози ўзгармади. Нарх 7,5-9,5 фоиз оралиғида ошиши кутилмоқда. 2025 йил учун прогноз 5,5-7,5 фоиз даражасида сақланиб қолди. 2026 йилда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, инфляция белгиланган кўрсаткичга яқинлашади ва 5-6 фоизни ташкил қилади. Жорий йилнинг февраль ойида инфляция суръати ўтган йилги юқори база тўлиқ чииқанлиги ва иқтисодиётда нарх босими омиллари мавжудлиги сабабли секинлашади. Пул-кредит шартларининг ўртача қаттиқлашуви ва ташқи муҳитда нархлар ўсишининг янада яхшиланиши инфляцияни пасайтиришга хизмат қилади. Прогнозда акс эттирилган асосий хавфлар: бюджет сиёсати параметрларининг етарли даражада аниқ эмаслиги, жорий фискал рағбатлантириш, беқарор инфляция кутилмалари асосида инфляция барқарорлиги, шунингдек, Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларига нисбатан санкциялар босимининг мумкин бўлган кучайиши”, — деди у Миллий банкда бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг 2024 йилда ўсиш прогнози 3,5-4,5 фоизгача ошади, 2025 йилда эса 5,5-6,5 фоиз даражасида сақланиб қолади. 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши тадбиркорлик фаолияти муҳитини яхшилаш доирасида ички талаб ҳисобидан қўллаб-қувватланади.
“Биз 2025 йилда иқтисодий ўсиш сезиларли даражада ошишини прогноз қилаяпмиз, бу асосан Ҳукуматнинг Тенгиз Шевройлдаги ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига нефть қазиб олишни кўпайтириш режалари билан боғлиқ. 2026 йилда нефть нархининг пасайиши сценарийси ва прогнозлар бўйича ўсиш суръати 3,5-4,5 фоизни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, мазкур прогнозлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози ва Ҳукуматнинг бошқа дастурий ҳужжатларига асосланади. Ҳозирги вақтда Ҳукумат ва бошқа давлат органлари томонидан иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини ошириш сиёсати билан боғлиқ янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ушбу сиёсатни шакллантириш ва ушбу чора-тадбирларни амалга оширишдан келиб чиқиб, инфляция ва ялпи ички маҳсулот бўйича прогнозларимиз қайта кўриб чиқилиши мумкин”, — деди Тимур Сулейменов.