ҚР Миллий банки нефть бозори прогнозини маълум қилди

None
Фото: reuters.com
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов нефть бозоридаги вазият ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Нефть бозоридаги вазият, биринчи навбатда, келажакдаги талаб туфайли ноаниқ. Юқори фоиз ставкалари потенциал рецессия хавфини оширмоқда. Прогнозларга кўра, жорий йилги нефтга бўлган талаб ўсишининг ярмини таъминлаётган Хитой иқтисодиёти суст тикланмоқда», — деди Ғалимжан Пирматов.

Унинг таъкидлашича, ОПЕК+нинг нефть қазиб олишни қўшимча қисқартириш тўғрисида эълон қилиши ва яқин орада нефть тақчиллиги ҳақидаги прогнозлар нархларни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмас.

«Натижада ҳозирда нефть нархи базавий сценарийдан паст», — деди Миллий банк раиси.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар