ҚР Миллий банки JOSHY ULYSY. 800 JYL коллекцион монеталарини муомалага чиқаради

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Миллий банкининг “Унутилмас воқеалар ва бетакрор одамлар” туркумидан JOSHY ULYSY. 800 JYL коллекцион монеталарини чиқаради. Тангаларни сотиш санаси ҳақида маълумот ҚМБ расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ұлттық Банк JOSHY ULYSY. 800 JYL коллекциялық монеталарын айналысқа шығарады
Фото: nationalbank.kz

Жўжи хон Чингизхоннинг тўнғич ўғли ва Олтин Ўрда номи билан машҳур бўлган Жўжи улусининг асосчисидир. Улитау вилоятида муҳим тарихий ёдгорлик – Қозоғистон маданий меросига кирувчи Жўжи хон мақбараси жойлашган.

Монеталар дизайнида Жўжи хон ёдгорлиги тасвиридан фойдаланилган. Унинг муаллифи Қозоғистоннинг таниқли ҳайкалтароши, монументалист-рассом Ғазиз Ешкеновдир. Орқа томонда Олтин Ўрда даврига оид монеталар коллажи жойлашган. Монеталар тилла билан қопланган, кумуш намунаси – 925/1000, оғирлиги – 777,5 грамм, диаметри – 100 мм, ишлаб чиқариш сифати – «proof», номинал – 5 000 тенге, тиражи – 100 (юз) дона.

Номинали 2000 тенгелик монета тасвири

2 мың
Фото: nationalbank.kz

- олтин билан қопланган, кумуш намунаси - 925/1000, оғирлиги 31,1 грамм, диаметри 38,61 мм, ишлаб чиқариш сифати - «proof», номинал - 1 000 тенге, тиражи - 1 000 (бир минг) дона;

Номинали 1000 тенгелик монета тасвири

мың теңге
Фото: nationalbank.kz

- МН 25 мельхиор аралашмасидан тайёрланган, массаси 15 грамм, диаметри 33 мм, ишлаб чиқариш сифати - «brilliant uncirculated», номинал 200 тенге, тиражи - 8 000 (саккиз минг) дона.

Номинали 200 тенгелик монета тасвири

екі жүз
Фото: nationalbank.kz

Коллекцион монеталар Қозоғистон Республикаси ҳудудида белгиланган қийматига кўра барча турдаги тўловлар учун қабул қилиниши, шунингдек, мамлакатнинг барча банкларидаги банк ҳисобварақларига ўтказилиши, майдаланиши ва алмаштирилиши мумкин.

Коллекцион монеталар Қозоғистон зарбхонасида ишлаб чиқарилган.

Сўнгги хабарлар