10:23, 07 Август 2023 | GMT +5
ҚР Миллий банки долларнинг бугунги курсини белгилади
ALMATY. Кazinform – Миллий банк долларнинг 7 август кунги курсини белгилади, деб хабар беради Кazinform.

Хусусан, 1 доллар 445,29 тенгени ташкил этади
4 август куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,15 тенгега ошиб, 445,18 тенгени ташкил қилди.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 445-449 тенгедан сотилмоқда.
Алматида 444,5-448 тенге орасида ўзгариб туради.
Чимкентда доллар 446,5-447,2 тенге орасида сотилмоқда.