09:51, 23 Январь 2023 | GMT +5
ҚР Миллий банки долларнинг 23 январдаги расмий курсини белгилади
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 23 январдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи – 462,55 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,74 тенгени ташкил этди.
20 январ куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,26 тенгега пасайган, 1 доллар - 464,59 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 6,73 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 462 тенге, сотиб олиш курси эса 465 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи – 461 тенге, сотиб олиш нархи – 464,5 тенге. Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,35-6,65 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова