ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

доллар
Фото: Kazinform

Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 19 декабрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, 1 доллар қиймати - 457,44 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 5,11 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458,5-461,5 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 458,8-461,1 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 5,05-5,17 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,92 тенгега ошиб, 457,54 тенгени ташкил қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram