ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

Доллар
Фото: Kazinform

Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 11 декабрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, 1 доллар қиймати - 457,61 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 4,99 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458-463 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 458,7-461,3 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,99-5,15 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,10 тенгега пасайиб, 457,71 тенгени ташкил қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram