ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448,3 тенге, сотиб олиш нархи – 450,7 тенге. Астанада сотиш курси – 447 тенге, сотиб олиш курси – 451 тенге.

Миллий банкнинг 1 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,74 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,99 тенге.

Алматида Россия рубли 4,91-5,05, Астанада 4,93-5,03 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,05 тенгега пасайиб, 448,17 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар