ҚР Миллий банки базавий ставкани пасайтирди
ASTANA. КAZINFORM – Қозоғистон Республикаси Миллий банки базавий ставкани камайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар берди.

“Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг Пул-кредит сиёсати қўмитаси базавий ставкани +/- 1 ф.п. коридор бўйлаб йиллик 15,25% гача камайтиришга қарор қилди”, — дейилади банк баёнотида.
Миллий банк маълумотларига кўра, ўтган йили йиллик инфляция бир хонали кўрсаткичга етган. Ойлик инфляция ўтган йилнинг декабрь ойида ўртача йиллик кўрсаткичдан бироз юқори бўлди.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари пасайиши ва марказий банкларнинг чеклаш сиёсати туфайли ташқи инфляция жараёнлари қулай шаклланмоқда.
Ички иқтисодиётда инфляцион босим фискал рағбатлантириш орқали таъминланган ички талабнинг барқарорлиги, шунингдек, юқори ва беқарор инфляцион кутилмалар туфайли сақланиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банк ўтган йили 24 ноябрда базавий ставкани 15,75 фоизга пасайтирган эди.