ҚР Миллий банки базавий ставка бўйича навбатдаги қарорини 25 август куни эълон қилади

None
ASTANА. Кazinform – Миллий банк базавий ставка бўйича навбатдаги қарорини 25 август куни эълон қилади. Бу ҳақда Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили Миллий банкнинг Стратегик режасида биз инфляция бўйича пул-кредит сиёсатининг ўрта муддатли мақсади таҳлилини белгилаган эдик. Биз бу ишда нафақат ўз куч-ғайратимизни ишга солдик, балки мамлакатдан ҳам, хориждан ҳам илмий тадқиқотчиларни жалб этган ҳолда фундаментал ва йирик ишларни амалга оширдик. Тадқиқот натижалари апрель ойида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманда тақдим этилди», — деди Миллий банк раиси.

Унинг сўзларига кўра, турли ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ўтказилган кенг қамровли таҳлил ва халқаро тажрибани ўрганиш қуйидагиларни кўрсатди:

- мақсаднинг нуқта формати алоқа ва инфляцион кутилмаларни барқарорлаштириш нуқтаи назаридан мос деб ҳисобланади;

- иқтисодиётимиз учун оптимал инфляция кўрсаткичи 4 фоиздан юқори ва 7 фоиздан ошмайди. Кўпгина ҳисоб-китоблар 5 фоизлик инфляция мақсадининг оптималлигини кўрсатмоқда.

«Бу борада Миллий банк қуйидаги қарорни қабул қилди. Биринчидан, 2023 йилдан бошлаб, аввал эълон қилинган инфляция мақсадини аниқлаштириш, интервалли қийматларни нуқта форматига ўзгартириш. Бу марказий банк сиёсати мақсадларига оид аниқлик ва шаффофликни таъминлайди ва пул-кредит сиёсатининг аниқ мақсадга содиқлигини яққол намойиш этади. Иккинчидан, ўрта муддатли истиқболда инфляция мақсади йиллик инфляцияни тахминан 5 фоиз даражасида белгилашдан иборат», - деди у.

Миллий банк раҳбарининг сўзларига кўра, танланган мақсадли кўрсаткич мақсадни шакллантиришда изчиллик ва узлуксизликни таъминлайди, инфляция ва кутилмаларни қарийб 5 фоиз даражасида ушлаб туришга хизмат қилади.

«Мақсадга эришиш жорий сиёсат самарадорлигини оширади ва узоқ муддатли истиқболда инвестициялар ва иқтисодий ўсиш учун янада барқарор муҳит яратади. Базавий ставка бўйича навбатдаги қарор 2023 йил 25 август куни Астана вақти билан соат 12:00 да эълон қилинади», — деди Ғалимжан Пирматов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram