ҚР Миллий банк раҳбари Президентга тенгенинг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича ҳисобот берди
Давлат раҳбари ҚР Миллий банк раиси Тимур Сулейменовни қабул қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.
Президентга жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Миллий банк томонидан амалга оширилган пул-кредит сиёсати якунлари тўғрисида ҳисобот берилди.
Давлат раҳбарига Қозоғистон иқтисодиётининг аҳволи, инфляция даражасини пасайтириш чора-тадбирлари, шунингдек, олтин-валюта фонди, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ва Миллий жамғарма маблағлари ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга рақамли тенгени ишга туширишга тайёргарлик ишларининг бориши ва рақамли молиявий инфратузилмани ривожлантириш режаси ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, Тимур Сулейменов Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида иқтисодиётни кредитлашни рағбатлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берди.
Шу билан бирга, Миллий банк раиси миллий валюта – тенгенинг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик ҳақида гапирди.
Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев пул-кредит сиёсатини самарали амалга оширишга қаратилган қатор вазифаларни юклади.