10:04, 01 Февраль 2023 | GMT +6
ҚР Миллий банк долларнинг расмий курсини белгилади
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459-463 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 459,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 462,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 459 тенге, сотиб олиш нархи эса 463 тенге.
31 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,65 тенгега ошди, 1 доллар – 460,52 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 1 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 460, 51 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 6,53 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 6,38 - 6,48 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова