10:09, 04 Январь 2023 | GMT +5
ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 4 январдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи - 462,65 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,43 тенгени ташкил этди.
30 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,60 тенгега ошиб, 1 доллар - 462,66 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 6,35 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 466 тенге, сотиб олиш курси эса 470 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи – 465 тенге, сотиб олиб нархи - 470 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,75-6,25 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова