ҚР МХҚ Чегара хизмати аксилтеррор операцияси давомида 366 нафар кишини ҳибсга олди
Намойиш пайтида улардан олти нафари яраланди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати га таяниб.
Жиноятчиларни қўлга олиш чоғида: 30 дона қурол (силлиқ стволли – 22, карабин – 3, тўппонча – 5), 245 дона ўқ-дори, 2 дона совуқ қурол; 8 та радиостанция ва 4 та ўқ ўтказмайдиган жилет мусодара қилинди.
Қўлга олинганлардан 200 дан ортиқ мобил телефонлар, рақамли жиҳозлар (планшет, ноутбуклар), халқ истеъмоли моллари (15 қути атир-упа, 267 шиша спиртли ичимликлар) ва катта миқдордаги пул мусодара қилинди.
Шунингдек, гумонланувчилардан 29 та автомашина, диний адабиётлар ва ноқонуний митинглар ташкил этиш бўйича қўлланмалар олиб қўйилди.
«Чегара хизмати бўлинмалари доимий жанговар шай ҳолатда, чегарачилар юқори шай ҳолатда», — дейилади хабарда.