ҚР Мажилиси раиси расмий ташриф билан Россияда

МОSKVA. Кazinform — Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов расмий ташриф билан Россия Федерациясига келди. Ташриф доирасида 4-5 март кунлари Москва ва Қозон шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирилган.

Ерлан Қошанов
Фото: Жаслан Жумабеков/Мажилис

Москвада Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтади.

Қозонда Мажилис раиси Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов ва Татаристон Республикаси Давлат Кенгаши раиси Фарид Мухаметшин билан учрашади.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш режалари, шунингдек, ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик ва ўзаро маданий-маърифий масалаларни муҳокама қиладилар.

Сўнгги хабарлар