ҚР Мажилиси раиси: Миллий жамғарма маблағларидан фойдаланиш амалиётига чек қўйиш керак
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Мажилиси спикери Ерлан Қошанов Ҳукуматнинг Миллий жамғарма маблағларини сарфлашини танқид қилди.
“Сўнгги йилларда Ҳукумат Миллий жамғармадан ажратиладиган трансфертларни кўпайтирди ва бюджетни мувозанатда ушлаб туролмади. 2025 йилда Миллий жамғармадан кафолатланган ва мақсадли трансфертлар миқдори 5,3 триллион тенгени ташкил этади. Бу ҳақда бугун ҳам айтиб ўтилди. Бироқ Давлат раҳбари трансферларни қисқартириш зарурлиги ҳақида бир неча бор топшириқ берган. Жамғармадан кўп миқдорда маблағлар олиб қўйилиши унинг активларини 2029 йилга бориб 100 миллиард АҚШ долларига етказишда хавф туғдиради”, — деди Ерлан Қошанов Мажлиснинг ялпи мажлисида 2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети муҳокамасини якунлар экан.
Шу муносабат билан Мажилис раиси Миллий жамғарма келажак авлодлар учун молиявий мерос эканлигини эслатди.
“Миллий жамғарма маблағларини жорий эҳтиёжлар учун ишлатиш амалиётига чек қўйиш керак. Бугунги кунда етти миллионга яқин болалар Миллий жамғармадан тўловлар олмоқда, бутун мамлакат маблағ сарфланишини диққат билан кузатиб бормоқда”, — дея қўшимча қилди Е. Қошанов.