17:06, 19 Январь 2023 | GMT +6
ҚР Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 19 мартга белгиланди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари еттинчи чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисини тарқатиш ва Қозоғистон Республикаси Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайловини тайинлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Унда Мажилис депутатларини навбатдан ташқари сайлов муддати белгиланди, деб хабар беради Кazinform.
«1. Қозоғистон Республикаси Парламентининг еттинчи чақириқ Мажилиси тарқатиб юборилсин.
2. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йил 19 мартга белгилансин», — дейилади Фармонда.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари учун навбатдан ташқари сайловларни тайинлаш тўғрисидаги баёнотида таъкидланганидек, барча даражадаги маслиһатлар сайловини Марказий сайлов комиссияси белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Парламентининг еттинчи чақириқ Мажилиси тарқатиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.