ҚР Мажилиси 2023 йилнинг биринчи ярмида тарқатилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Мажилиси раиси Ерлан Қошанов палатанинг умумий йиғилишидан сўнг Парламент сайловлари қачон бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Президент бутун сайлов циклини эълон қилди. Парламент сайловлари келаси йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент маълум қилди. Албатта, ўша сайловлардан сўнг янги Ҳукумат тузилади. Аниқ санага келсак, Президент сайловни қачон эълон қилишини кутиш керак», - деди спикер.

Сайловдан кейин Ҳукумат қандай шакллантирилиши ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

«Келгуси йилнинг биринчи ярмида амалдаги Мажилис тарқатиб юборилади ва янги Мажилис сайланади. Кейин Ҳукумат ўзгаради. Ўзгарганда янги жамоа тузилади. Бу Ҳукумат қоладими ёки янги Ҳукумат бўладими, Президент қарор қилади», - деди Ерлан Қошанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар