ҚР махсус бўлинмалар аскарлари тоғ машғулотларидан ўтдилар

Давлат раҳбарининг армиянинг жанговар қобилиятини тубдан оширишга оид кўрсатмалари ижроси юзасидан Қуролли Кучларда жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказилмоқда.
Йиғиндан кўзланган асосий мақсад тоғ тўсиқларини енгиб ўтиш техникасини такомиллаштириш, баланд тоғларнинг мураккаб шароитларида жанговар ҳаракатларни ўтказиш тактикаси ва усулларини амалга оширишдан иборат.
Бундай машғулотлар давомида шахсий таркиб нафақат тоғ тайёргарлиги даражасини оширибгина қолмай, балки жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришда жисмоний чидамлилик ва эпчилликни мустаҳкамлайди.
Бир қатор ҳарбий хизматчилар тоғ машғулотлари бўйича малакасини оширдилар, альпинизм бўйича учинчи ва иккинчи тоифали меъёрларни бажардилар.
Хулоса қилар экан, Махсус операциялар қўшинлари қўмондони полковник Болат Жорабаев шахсий таркиб томонидан ўқув дастури муваффақиятли якунланганини таъкидлаб, ҳарбий альпинистларга сертификат ва кўкрак нишонларини топширди.