ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Республика бўйича 3,9 миллион гектар ғалла йиғиб олинди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон бўйлаб 3,9 миллион гектар ғалла ва дуккакли экинлар йиғиб олинди, бу режалаштирилган ҳажмнинг 22,3 фоизини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абулхайр Тамабек раислигида ўтказилган тезкор штаб йиғилишида йиғим-терим кампанияси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Охирги маълумотларга кўра, ўртача ҳосилдорлик 10,2 ц/га ташкил этиб, 3,9 миллион тонна ғалла ўриб олинди. Мойли ўсимликларнинг ўртача ҳосилдорлиги 7,1 ц/га, қарийб 63,1 минг га майдон йиғиб олинди. 613,2 минг тонна картошка йиғиб олинди, ҳосилдорлик 202 ц/га. Бу йил сабзавот ҳосилдорлиги гектарига 227 центнерни ташкил этиб, 1 миллион 800 минг тоннага яқин ҳосил олинди.

Фермер хўжаликларини имтиёзли дизель ёқилғиси билан таъминлаш доирасида шартномалар тузилиб, 176,4 минг тонна (41 фоиз) ёқилғи тўлови амалга оширилди, 156,6 минг тонна (37 фоиз) жўнатилди.

Ўрим-йиғим кампаниясини муваффақиятли ўтказишнинг асосий масаласи фермерларни молиявий ресурслар билан таъминлашдан иборат. Ўтган йилдагидек, «Аграр кредит корпорацияси» АЖ орқали баҳорги дала ва ўрим-йиғим ишларини молиялаштиришнинг умумий ҳажми 140 миллиард тенгени ташкил этди.

Озиқ-овқат корпорацияси орқали зарур ҳажмларда ғалла етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, бунинг учун 81,2 миллиард тенге ажратилди. Озиқ-овқат корпорацияси раҳбари жорий йилда умумий ҳажми 290 минг тонналик ғалланинг форвард хариди амалга оширилгани, 600 минг тоннага товар кредитлари берилганини таъкидлади. Вилоят ҳокимликлари эътиборини фермерлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида етказиб беришни назорат қилиш зарурлигига қаратди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, ўз навбатида, келгуси йилдан бошлаб субсидиялар олиш учун экин майдонларини тўлиқ рақамлаштириш зарурлигини эслатди.

Шу билан бирга, ушбу муаммони тезкор ҳал этиш учун Telegram-канали ташкил этилган бўлиб, у орқали Agrospace платформасида ишлаш бўйича маслаҳатлар ва тренинглар ҳам ўтказилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram