ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Жаҳон банки вакиллари билан учрашди
Вазирлик хабарига кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга оширишдаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган.
Жаҳон банки вакиллари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кўрилган чораларни юқори баҳоладилар. Хусусан, субсидия бериш, соҳани молиялаштириш, ветеринария хизматларини яхшилаш, яйловларни бошқариш, чорвачилик соҳасида парник газлари чиқиндилар тизимини такомиллаштириш, кичик фермерларга хизмат кўрсатувчи институтларни мустаҳкамлаш каби устувор йўналишлар баҳоланди.
Ербол Қарашукеев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария хизмати ва ҳайвонларни рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликлари моделларини илгари суриш, гўшт саноати учун самарали агро-экологик сиёсатни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишини айтди.
Муаллиф: Марлан Жиембай