ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири: Бу йил ҳудудларга 20 минг тоннадан ортиқ арзон дизель ёқилғиси ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ҳукумат йиғилишида жорий йилги экиш кампанияси учун уруғчиликни ташкил этиш бўйича ҳисобот берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 мартдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Экин экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида вазирлик ҳузурида баҳорги дала ишлари билан боғлиқ барча муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган тезкор штаб ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда», — деди вазир.

Шунингдек, вазирлик ҳудудлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникалари, уруғлик ва ўғитларнинг тайёрлигини қайта ўрганишга киришганини таъкидлади.

– Ҳозирда техниканинг тайёрлиги 95 фоизни ташкил этган бўлса, баҳорги дала ишлари бошланишига қадар бу кўрсаткич 100 фоизни ташкил этади, дея вазир фермерларни арзон ёқилғи билан таъминлаш масаласига тўхталди.

«Ҳудудларга арзонлаштирилган дизель ёқилғиси жўнатилмоқда. Умуман олганда, баҳорги дала ишларига бозор нархидан 12-15 фоиз арзон нархларда 400 минг тонна ажратилди. Бу 2021 йилга нисбатан 20 минг тоннага кўпдир. 2,3 миллион тонна уруғ тайёрланди ёки режага 100 фоиз бажарилди.

Айни пайтда хориждан келтирилган уруғларни етказиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Булар Россиядан 19,5 минг тонна маккажўхори, буғдой, арпа ва жавдар уруғлари ва Европадан 80 тонна маккажўхори ва қанд лавлаги уруғлари», - деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар