ҚР Иқтисодиёт вазири: ЖССТда рўйхатдан ўтган вакциналарни сотиб олиш тезлашади

NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатга олинган вакциналарни харид қилиш тезлашади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Вазирнинг сўзларига кўра, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш миллий режасининг иккинчи йўналиши 8 та чора -тадбирни амалга оширишни назарда тутади. Хусусан, ЖССТ томонидан рўйхатга олинган вакциналарни сотиб олиш тезлашади. Тиббий буюмларни лаборатория ва техник синовдан ўтказиш марказини ташкил этиш режалаштирилган.

«Соғлом миллат» миллий лойиҳаси доирасида камида 12 та санитария-эпидемиология экспертизаси лабораторияси юқори технологияли ускуналар билан таъминланади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан оффтейк-шартномалар ҳажми ва доираси кенгайтирилади «,-деди Aсет Ерғалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар