ҚР Иқтисодиёт вазири пенсияларнинг неча фоиз индексация қилинишини айтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров пенсия ва нафақалар бюджетнинг қайта кўриб чиқилган лойиҳаси бўйича инфляция даражасида индексация қилинишини тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишидан сўнг оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берар экан, маълум қилди.

«Биз инфляция даражасини 8-10 фоиз қилиб белгиладик. Кейин пенсия ва нафақалар миқдори тахминан 9 фоизга индексация қилинади», - деди у.

Шунингдек, у қайта кўриб чиқилган бюджетга кўра, бир доллар нархи 460 тенге этиб белгиланганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий иқтисодиёт вазири нима учун Миллий жамғармадан кафолатланган трансфертни аниқлаштириш зарурлигини журналистларга тушунтириб берди.

«Биринчидан, бу маблағлар камайиб қолмайди. Миллий жамғарманинг маблағлари аввалгидек сақланиб қолади. Бундан ташқари, ялпи ички маҳсулотга нисбатан Миллий жамғарманинг қуйи чегарасини оширамиз. Бу миқдор ЯИМнинг 30% дан кам бўлмаслиги керак. Январ ойи бошидан Президентимиз топшириқларини бажариш учун Миллий жамғармадан пул олмоқдамиз. Биз ҳам уни турли дастурий ҳужжатларга ажратамиз», - деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар