ҚР ИИВ: Жамоатчилик назорати комиссиялари барча жазони ижро этиш тизими муассасаларига тўсиқсиз киришлари мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Январ ойи бошида содир бўлган тартибсизликлар муносабати билан қамоққа олинганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тузилган жамоатчилик назорати комиссиялари вакиллари барча жазони ижро этиш тизими муассасаларига тўсиқсиз кириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Нурдилда Ораз онлайн брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Оммавий тартибсизликлар пайтида жиноят содир этгани учун жазони ижро этиш муассасаларига 731 нафар фуқарога етказилган. Улардан 20 нафарига суд ва прокуратура қарори билан уй қамоғи ёки эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов изоляторида 711 нафар шахс бор. Уларнинг барчаси суд санкциялари асосида ҳибсга олинган», — деди расмий вакил.

Шунингдек, фуқаролар ваколатли органлар томонидан белгиланган эҳтиёт чораси билан рози бўлмаган тақдирда прокуратура органларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

«Таъкидлаш жоизки, Миллий профилактика механизми ва жамоатчилик назорати комиссиялари вакиллари жазони ижро этиш тизимнинг барча муассасаларига тўсиқсиз киришлари мумкин.

Шу билан бирга, адвокатлар ўз ҳимоясидаги шахсларга юборилади ва одатдагидек посилкалар берилади. Коронавирус инфексияси билан касалланиш даражаси бўйича барча ҳудудлар «қизил» зонада жойлашгани ҳисобга олиниб, санитария-эпидемиология чораларига қатъий риоя қилинмоқда. Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш тизими қўмитаси ва барча ҳудудий бошқармаларда Cll-марказлар ташкил этилган. Тергов қилинаётган шахслар ва бошқа масалалар юзасидан ушбу марказга мурожаат қилишингиз мумкин. Call-марказларга адвокатлар ҳам мурожаат қилишлари мумкин», - деди Нурдилда Ораз.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар