ҚР ИИВ махсус бўлинмаси отряди UAE SWAT Challenge 2024 мусобақасида 6-ўринни эгаллади

Спорт
Фото: ҚР ИИВ

ASTANA. Kazinform - Ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари ўртасидаги жаҳон чемпионатида жами 43 мамлакатдан 73 та жамоа иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Polisia.kzга таяниб.

- Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Сұңқар» махсус бўлинмаси отряди UAE SWAT Challenge 2024 мусобақасида 6-жамоавий ўринни эгаллади, — дейилади хабарда.

The UAE SWAT Challenge махсус кучлар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. У "Махсус кучлар олимпиадаси" деб ҳам аталади. Бу йил мусобақа бешинчи бор ўтказилди.

Сўнгги хабарлар